Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ўзбекистонда янги йўл белгиси жорий этилди

Ўзбекистонда янги йўл белгиси жорий этилди

06 дек 2024
200
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистонда йўлларда хавфсизликни оширишга қаратилган “Баланд пиёдалар ўтиш жойи” янги йўл белгиси жорий этилади. Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 30 ноябрь куни қабул қилинган “Йўл ҳаракати қоидаларига пиёдалар хавфсизлигини таъминлашга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қарорида маълум қилинган.

Қарорга кўра, “Баланд пиёдалар ўтиш жойи” йўл белгиси жорий этилмоқда. Янги йўл белгиси шаҳарлар ва аҳоли пунктларининг кўчаларида, давлат ва маҳаллий аҳамиятга эга йўлларнинг ёритилган участкаларида 30 км/соат тезлик чегарасида жойлаштирилади. Бундан ташқари, у кўриш имконияти чекланган чорраҳаларда ва “Болалар” белгиси билан қопланган майдонлар олдида ўрнатилади. Белги билан бирга янги йўл чизиқлари ҳам чизилади.

Қарор билан Ички ишлар вазирлиги, Транспорт вазирлиги ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига икки ой муддатда 2025-2026 йилларда белги ўрнатиладиган жойлар рўйхатини тасдиқлаш топширилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: