Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги Афғонистондаги ҳолатга муносабат билдирди
Вазирлик Афғонистонда хотин-қизларнинг давлат ва хусусий олий ўқув юртларида таълим олишига тақиқ қўйилгани тўғрисидаги хабарни чуқур ташвиш билан қабул қилган.
"Афғон халқининг тинч ва фаровон келажакни барпо этиш йўлидаги интилишларини қўллаб-қувватлашга қаратилган қатъият белгиси сифатида ушбу қарор қайта кўриб чиқилишига умид қиламиз", - дейилади баёнотда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Толибон барча афғон аёлларини университет ва олий ўқув юртларида ўқишини тақиқлаганди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қарши давлат университети томонидан ўтказилган матбуот анжуманида қабул жараёнлари ҳақида муҳим маълумотлар айтилди
Университетда 9 та янги таълим йўналишлари очилди.