Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Нишонда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга чиқарилгани аниқланди

Нишонда истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотлари сотувга чиқарилгани аниқланди

21 ноя 2024
520
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Қашқадарё вилояти бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Нишон туманида фаолият юритувчи “Ч.” хусусий корхонаси масъул шахслари ва ишчиси Д.Ж. корхона савдо дўконида 11 турдаги қалбаки акциз маркалар билан елимланган жами 2 492 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотувга қўйганликлари аниқланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: