Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган хусусий клиникада 28 ёшли аёл вафот этди

Шаҳрисабз шаҳрида жойлашган хусусий клиникада 28 ёшли аёл вафот этди

08 ноя 2024
1 910
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Бугун, 8 ноябрь куни Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз шаҳридаги клиникаларнинг бирида 28 ёшли аёл қилинган антибиотик уколдан сўнг вафот этган айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди. Ушбу ҳолат бўйича Бош прокуратура матбуот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов маълумот берди. Аниқланишича, жорий йилнинг 6 ноябрь куни соат 11:00 атрофида Қашқадарё вилояти Шаҳрисабз туманида яшаган фуқаро 1996 йилда туғилган Б.Н. (аёл) хусусий поликлиникага ангинаси шишиб кетганлиги бўйича мурожаат қилган. Хусусий клиниканинг лор шифокори И.Ж. томонидан аёлнинг томоғи шишиб йиринглаганлиги сабабли унинг томоқ қисмидан "Цефтриаксон" ва "Дексаметазон" дори воситалари аралашмасидан инъекция юборилганида бемор Б.Н.нинг тили тортилиб кетган. Воқеа жойида кўрсатилган ёрдамга қарамасдан беморнинг соғлиғи ёмонлашиб ҳодиса жойида вафот этган. Воқеа содир бўлган жойга Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси терговчиси раҳбарлигида тергов тезкор гуруҳи чиқиб, ҳодиса жойи кўздан кечирилган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Шаҳрисабз шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текширув  ҳаракатлари олиб борилмоқда.


«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: