Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Хонадошининг телефонини ўғирлаган йигитга суд ҳукми ўқилди

Хонадошининг телефонини ўғирлаган йигитга суд ҳукми ўқилди

02 авг 2024
1 140
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Судланувчи Х.М ўзганинг мол-мулкини қонунга ҳилоф равишда рухсатсиз ахборот тизимига кириб ёки ундан фойдаланиб талон-торож қилиш мақсадида, 2024 йил 16 май куни соат   02:30 ларда Қарши шаҳар, “Нуристон” МФЙ, 2-хонадонида ижарада яшаб келиб, ўзи билан бир хонада истиқомат қилиб келаётган фуқаро Х.Мга тегишли бозор бахоси 2.300.000 сўм бўлган “Redmi 12” русумли телефон аппарати ва унда бўлган +99890**** рақамли симкартасини яширин равишда ўғирлик йўли билан талон тарож қилиб, ходиса жойидан яширинган.

Шундан сўнг, Х.М жиноий йўл билан қўлга киритган  “Redmi 12” русумли телефон аппаратидаги “Pay me” иловасининг паролини ўзгартиришга эришиб, ушбу орқали С.М ҳисоб рақамида бўлган 981.000 сўм миқдоридаги пулларни ечиб олиб, пулни ўзининг эхтиёжига сарфлаб юборган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи М.Х Ўзбекистон Республикаси ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан айбли деб топилган. Судланувчи Х.М нисбатан ЖК 169-моддаси 3-қисмининг “б” банди билан шу Кодекснинг 57-моддаси қўлланилиб иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромадига ушлаб қолган ҳолда 3 (уч) йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: