Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қўнғиротбой Шарипов Қарши давлат университетига ташриф буюрди

Қўнғиротбой Шарипов Қарши давлат университетига ташриф буюрди

29 июл 2024
1 140
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Дастлаб, вазир олий таълим муассасасида янгидан фойдаланишга топширилаётган Туризм амалиёт маркази ва Муқобил энергия манбаларидан фойдаланиш лабораториясининг очилиш маросимида иштирок этди. Ўзаро самимий мулоқот чоғида сифатли таълим учун яратилаётган ушбу шароитлар олийгоҳ ёшларининг келгусида билимли ва дунёқараши кенг кадрлар сифатида камол топишини алоҳида таъкидлади.

Ташриф давомида Тиббиёт факультети Биокимё ва Микробиология ўқув лаборатория хоналари, Академик фаолият ва регистратор бошқармаси (Талабаларга хизмат кўрсатиш маркази) ҳам кўздан кечирилди. Шунингдек, вазир Қ.Шарипов масъуллар ҳамроҳлигида университетда амалга оширилаётган бунёдкорлик ишлари билан яқиндан танишди. Жумладан, жорий ўқув йилида фойдаланишга топширилиши режалаштирилган 1000 ўринли ўқув биносида бўлиб, тегишли тавсия ва кўрсатмалар берди. 

Шу куни вилоятдаги давлат олий таълим муассасалари ректорлари билан ҳам учрашув ўтказилди. Унда янги ўқув йилига пухта тайёргарлик кўриш, илғор муҳандислик мактабларини ташкил қилиш, илмий-тадқиқот ишларини жонлантириш, битирувчилар бандлигини таъминлаш, ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ҳуқуқбузарлик ҳолатларини олдини олиш ва таълим сифатини ошириш каби бир қатор масалалар муҳокама қилинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: