Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » «Деҳқонобод калий заводи»нинг зарарли сувлари сойга оқизилганлиги аниқланган

«Деҳқонобод калий заводи»нинг зарарли сувлари сойга оқизилганлиги аниқланган

28 фев 2024
550
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлик ва унинг ҳудудий бошқармаси томонидан Деҳқонобод туманида жойлашган “Деҳқонобод калий заводи” фаолияти ўрганилди.

Текширув давомида ер остида ҳосил бўлган сизот сувларини ташқарига чиқариш учун шахта лойиҳаси асосида марказий насос станцияси қурилгани, лойиҳада эса сув тозалаш иншооти кўзда тутилмаганлиги натижасида чиқинди сувларнинг учдан икки қисми руда чангини босиш учун ишлатилиб, бир қисми тўғридан-тўғри “Туяшсой” сойига ташланаётганлиги маълум бўлди. 

Ушбу аварияли ташланма сувлардан намуналар олиниб, таҳлил қилинганда оқова сув таркибида муаллақ моддалар 31,0 мг/л, қуруқ қолдиқ 6130 мг/л, хлоридлар 1582,1 мг/л, кимёвий моддалар 16,3 мг/л, нитрит 24,5 м/л, аммоний 0,02 м/л, нитрат 0,05 м/л, мойлар 0,001 м/л, нефть маҳсулотлари 0,001 м/л кўрсаткичда эканлиги аниқланди. 

Таъкидлаш керакки, кон фаолияти учун ишлаб чиқилган “Экологик оқибатлар баёноти” лойиҳа ҳужжатида (2018 йил) ҳосил бўлган шахта сувларини махсус туз сақлаш ҳовузига жойлаштириш белгиланган бўлса-да, амалда мазкур ер ости сизот сувлари сойга ташланмоқда. Мазкур сувларнинг таркиби корхонага тегишли бўлган марказий лаборатория томонидан 2022 йил 17 август ойидан бошлаб таҳлил қилина бошланган ва натижалари қайд этиб борилган. Шунингдек, 2020 йилда ўтказилган текширишда ушбу манбадан ҳосил бўлган сизот сувларни сойга ташламаслик бўйича берилган кўрсатмаларга амал қилинмаган. 

Юқоридаги қонун бузилиши ҳолатларидан келиб чиқиб, “Деҳқонобод калий заводи”га 363 млн 57 минг 900 сўм компенсация тўлови белгиланди. Шунингдек, текшириш давомида аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан 18 банддан иборат мажбурий кўрсатмалар берилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: