Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси раҳбарияти журналистлардан қочмоқда

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси раҳбарияти журналистлардан қочмоқда

09 июн 2022
1 870
МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш  бошқармаси бугун Қарши шаҳридаги Журналистлар уйида ОАВ вакиллари учун матбуот анжумани ўтказди. Матбуот анжуманида бошқарма бошлиғи Ғанишер Ибрагимов иштирок этмади. «Nasafnews»нинг аниқлаштиришича, бошлиқ ўрнига унинг биринчи ўринбосари Дамир Хидиров иштирок этиши кутилган. Аммо у ҳам матбуот анжуманига келмади.

Журналислар билан мулоқотда атмосфера ҳавосини назорат ва муҳофаза қилиш бўлими бошлиғи  Фарҳод Эшниёзов қатнашган. Аммо бутун бошли бошқарма раҳбариятининг бу каби анжуманларга бефарқ қараши бизда қатор саволларни туғдирмоқда.

Бошқарма ахборот хизматининг таъкидлашича, айни пайтда Қашқадарё вилояти Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ғанишер Ибрагимов Китоб туманида берилган муҳим вазифани бажармоқда. Аммо унинг биринчи ўринбосари атайин анжуманга келишдан бош тортган.

Албатта, Эклогия бошқармаси масъуллари изоҳлаб берадиган ҳолатлар жуда кўп. Журналисларнинг ҳам уларга бермоқчи бўлган саволллари талайгина. Эътиборсизлик қилиб, жамоатчиликдан қочаётган раҳбарлар бу саволларга жавоб беришдан қўрқишган, шекилли.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: