Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси бошлиғи масъулиятсиз экани айтилиб, ишдан олинди
Қашқадарё вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси бошлиғи Ғанишер Ибрагимов ишдан олинди. Бу ҳақда Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг танқидий йиғилишида маълум қилинган.
Йиғилишда ўз ишига масъулиятсизлик билан ёндошган бир қатор ҳудудий бошқарма бошлиқлари ишдан олингани хабар қилинган. Улар ичида Қашқадарё ҳам бор.
Қашқадарё вилоят экология бошқармаси бошлиғи вазифасини бажарувчи этиб аввал бошқармани маълум муддат бошқарган Қаҳрамон Нормуҳаммедов тайинланган.
У шу пайтгача "Ҳисор" давлат қўриқхонасида раҳбар эди.
Эслатиб ўтамиз, Ғанишер Ибрагимов шу йилнинг февраль ойи бошида бошқармага бошлиқ бўлганди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси раҳбарияти журналистлардан қочмоқда
Қашқадарёда экологик муаммолар йўқми?
Экология қўмитаси раиси Қашқадарёга томошага келганми?
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. Обломурадов Қашқадарёда.
Бошлиққа ёлчимаган бошқармага яна бир вазифа бажарувчи бошлиқ келиши мумкин
Аммо бу раҳбарлар тезда ишдан олинмоқда.
Қашқадарёда бир неча тиббиёт бирлашмаси бошлиқлари ишдан ҳайдалди
Вазирлик уларни коррупция ҳолатларига йўл қўйган демоқда.
Экология қўмитаси раиси "Nasafnews" танқидидан кейин чиқиндилар тўлган ҳудудга борди
Обломурадов Қарши-Самарқанд А-378 йўлидан 5.4 км узоқликда Чироқчи тумани ҳудудидаги 20 гектар яйлов ерида жойлашган чиқиндихонани кўздан кечирган.