Австралия дарвозасини биринчи марта ишғол этилган ўйинда вакилларимиз дуранг натижани қайд этди
Футбол бўйича Осиё кубоги баҳсларида иштирок этаётган Ўзбекистон терма жамоаси гуруҳ босқич 3-тур баҳсида австралиялик футболчиларга қарши майдонга тушди.
Дастлаб, учрашувнинг 45+1 дақиқасида ҳакам томонидан дарвозамиз томон 11 метрлик пенальти белгиланди. Тўп қаршисига яқинлашган Мартин Бойл ўйинда ҳисобни очди.
Шундан сўнг, иккинчи бўлимнинг 79-дақиқасида Азиз Турғунбоев Австралия дарвозасига бош билан гол урди. Натижада ушбу футболчи Австралия дарвозасига гол урган илк ўзбекистонлик футболчига айланди.
Шу тариқа мазкур баҳс дуранг натижа билан ўз якунига етди. Ушбу дурангдан сўнг Ўзбекистон терма жамоаси 5 очко тўплаган ҳолда гуруҳда иккинчи ўринни қўлга киритиб, нимчорак финал босқичига йўл олди.
Ўхшаш янгиликлар:
ОЧЛ. "Насаф"нинг икки голига ҳам "Ал Веҳдат" жавоб қайтарди
Осиё Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган "Ал Веҳдат" - "Насаф" учрашуви якунига етди.