ОЧЛ. "Насаф"нинг икки голига ҳам "Ал Веҳдат" жавоб қайтарди
Осиё Чемпионлар лигасининг 6-туридан ўрин олган "Ал Веҳдат" - "Насаф" учрашуви якунига етди.
Учрашувнинг илк дақиқаларида яъни, 3-дақиқада "Насаф" устунликни қўлга олиб бўлди. Жамоа ҳужумчиси Марко Станоевич ҳисобни 0:1 кўринишга келтирди.
Ўйиннинг 34-дақиқасида Марко Станоевичнинг тезкор голига Муҳаммад Анас жавоб қайтарди ва ўйиннинг биринчи бўлими дуранг натижа билан тугади.
Беллашувнинг иккинчи бўлими ҳам қизғин баҳслар билан бошланди. 59-дақиқада Ҳусайн Норчаев гол киритди ва "Насаф" рақибдан олдинга чиқиб олди. 1:2.
Ўйиннинг 82-дақиқасида рақиб «Аждарлар»га жавоб қайтарди. Моҳаннад Абу Таҳа гол уриб, ҳисобни 2:2 кўринишга келтирди.
Шу билан мазкур беллашув дуранг натижа билан якунланди.
Шу тариқа "Насаф" 9 очко билан "E" гуруҳида 2-ўринни эгаллади ва плей-оффга йўлланмани қўлга киритди.
Эслатиб ўтамиз, бундан аввал "Насаф" Қатар чемпиони дарвозасига 3 та гол уриб, ғалаба қозонганди.