Бош саҳифа » СПОРТ » Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирча гуруҳ пешқадами бўлиб турибмиз"

Рўзиқул Бердиев: "Ҳозирча гуруҳ пешқадами бўлиб турибмиз"

12 апр 2022
1 344
СПОРТ
Осиё Чемпионлар лигаси 2-туридан ўрин олган "Насаф" - "Ал Веҳдат" учрашувида вакилларимиз 2:0 ҳисобида зафар қучди. Ўйиндан кейин ташкил этилган матбуот анжуманида "аждарлар" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев иштирок этиб, ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

"Гувоҳи бўлганингиздек, икки хил тайм кўрдик. Биринчи бўлимда ўз ўйинимизни кўрсатишга қийналдик, аммо иккинчи 45 дақиқаликда режаларимизни майдонда кўрсата олдик. Рақиб тўп назоратини яхши амалга оширгани учун биринчи таймда бу осон кечмади. Иккинчи бўлимга келсак, рақиб чарчади ва биз бўлим охирида хужумлар сонини оширдик, натижада, гол уришга муваффақ бўлдик.
Ҳозирча гуруҳ пешқадами бўлиб турибмиз. Аммо бироздан сўнг квартетдаги иккинчи баҳс старт олади. Бу беллашув натижаси ҳақида нимадир дея олмайман. Бу - футбол. Олдимизда яна 4 та ўйин бор, барчаси ўзгариб кетиши мумкин", -дейди Бердиев.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: