Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ногиронлиги бўлган фуқарога солиқ идораси асоссиз 4 маротаба жарима қўллаган

Ногиронлиги бўлган фуқарога солиқ идораси асоссиз 4 маротаба жарима қўллаган

09 янв 2024
1 280
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Миришкор туман солиқ инспекциясининг 2023 йил 15 июньдаги қарори билан “Помуқ” МФЙда яшовчи 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган фуқаро Ж.Нурмаматовга Ўзбекистон Респбуликаси МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисми билан базавий ҳисоблаш миқдорининг 10 баравари миқдорида, яъни 3 млн сўм жарима жазоси тайинланган.

Иш ҳужжатларига кўра, Ж.Нурмаматов Миришкор туманидаги “Navoiy vek” номли масъулияти чекланган жамият раҳбари вазифасида ишлаб келиб, МЧЖнинг 2023 йил февраль ойи учун солиқ ҳисоботини ўз вақтида солиқ идорасига тақдим этмаган, деб ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Шунингдек, фуқаро пенсиясидан 700 мингдан сўмдан ортироқ маблағ ушлаб қолинган.

Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман судининг 2023 йил 13 декабрь кунги қарорига кўра, Миришкор туман СИнинг 2023 йил 15 июньдаги қарори бекор қилиниб, Ж.Нурмаматовнинг ҳаракатида Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 175-моддаси 2-қисмида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарлик аломати мавжуд эмаслиги сабабли, иш МЖтК 271-моддаси 1-бандига асосан юритишдан тугатилган.

Nasafnews” манбасига кўра, фуқаро номида юқорида кўрсатилган корхона мавжуд бўлмаган. Қўлланилган жарима эса, асоссиз бўлган.

Манбанинг қўшимча қилишича, туманда бу каби ҳолатлар яна мавжуд.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: