Маълум бўлишича, адиб 1926 йилда ҳукумат раҳбарларини обрўсизлантиришда айбланган ва терговга тортилган. Бунга «Муштум» журналида эълон қилинган «Йиғинди гаплар» номли мақоласи сабаб бўлган.
Абдулла Қодирий 1926 йил 16 июнда Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 73-моддасида (контрреволюцион характерга эга адабиётларни тарқатиш ва тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш) назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбли деб топилиб, 2 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган. Бироқ, Ўзбекистон ССР Марказий ижроқўми Раёсатининг 1926 йил 17 июндаги қарорига асосан адиб жазодан озод этилган.
Абдулла Қодирий набираси Ҳабибулло Қодирий 1926 йилда чиқарилган ҳукм устидан Олий судга апелляция шикоятини берди. Олий суд апелляция шикоятини кўриб чиқди ва ҳукмни бекор қилиб, Абдулла Қодирий ҳаракатларида Ўзбекистон ССР Жиноят кодексининг 73-моддасида назарда тутилган жиноят таркиби мавжуд эмаслиги ҳамда жиноий ҳодиса юз бермаганлиги сабабли айбсиз деб топди ва уни оқлади. Шунингдек, унинг терговда ноҳақ ушлаб турилгани ҳам қайд қилинди.
Олий суд унга нисбатан контрреволюцион характерга эга адабиётларни тарқатиш ва тарқатиш мақсадида тайёрлаш, сақлаш моддаси бўйича чиқарилган ҳукмни бекор қилди.