"Елкада қанча масъулият бор. Сиз эса, ижтимоий тармоқларида айланиб юрибсиз", - Муротжон Азимов туман ҳокимининг аудиоси бўйича муносабат билдирди
"Олдимизда қанча масала турибди, халқимиз қараб турибди, елкада қанча масъулият бор. Сиз эса, ижтимоий тармоқларда айланиб юрипсиз. Ҳар хил гапларни гапириб. Ишингизни қилинг. Бу гап фақат сизга тегишли эмас, ҳамма елкасидаги масъулиятни бажарсин", деган Муротжон Азимов ҳокимлик соатида.
Шунингдек, ҳоким яна таниқидий фикрлар билдирган. Кимларнингдир номи билан иш тутиш эмас, халқи ардоғидаги бўлиб юриш керак эканлигини билдирган. Вилоят ёки туман/шаҳар ҳокимлиги номидан иш фаолиятидан ташқари ҳолатларда фойдаланиш, ҳокимликда фаолият юритмасада "ҳокимиятдан чиқаяпман" мазмунидаги топшириқлар бериш ҳолатлари бўйича мурожаатлар келаётганига ҳам тўхталган.
Мавзуга доир:
Ижтимоий тармоқларда Яккабоғ тумани ҳокимига тегишли аудио тарқалганди.
Ўхшаш янгиликлар:
Муротжон Азимов бундан 9 ой аввал тармоқни "ёндирган" ётоқхона учун маблағ ажратди
Ҳокимлик ётоқхона биноси тадбиркорга тегишли эканини айтганди.