Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Вилоят ҳокимлиги биносида ўрнатилган қуёш панеллари орқали бир ойда қанча иқтисод қилинганлиги очиқланди

Вилоят ҳокимлиги биносида ўрнатилган қуёш панеллари орқали бир ойда қанча иқтисод қилинганлиги очиқланди

11 фев 2023
1 862
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов вилоят аҳлига ҳамда тадбиркорларга мурожаат қилди.

Вилоят раҳбари мурожаати давомида вилоят ҳокимлиги биносида ўрнатилган қуёш панеллари қанча даромад келтирганини очиқлаб ўтди.

«2022-йилда маҳаллий бюджетнинг орттирилган қисмидан қуёш панеллари ва қуёш сув иситиш ускуналари ўрнатиш мақсадида 8 млрд сўм маблағ ажратилди. Албатта, биз ўзимиз намуна бўлиш мақсадида вилоят ҳокимлиги биносига 70 квт қуёш панеллари ўрнатилди. Бунинг натижасида ўтган бир ойда 25.000 квт электр энергияси ишлаб чиқилиб, 12 млн сўм иқтисод қилинди.» деди вилоят раҳбари Муротжон Азимов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: