Давлатимиз раҳбари томонидан амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг туб замирида инсон қарини улуғлаш каби эзгу мақсад ётгани ҳеч биримизга сир эмас. 
Суд раиси Бекзод Тагаев томонидан ўтказилган сайёр суд мажлиси олдидан иштирок этувчи шахсларга уларнинг ҳуқуқ ва мажбуриятларини тушунтирилди. Суд ишида 2 нафар шахсга нисбатан 2 та жиноят иши жумладан, Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 131-моддаси 1-қисми ва Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси 266-моддасининг 1-қисми билан жиноят иши кўрилди.
Кўриб тамомланган маъмурий ишлардан 14 та маъмурий ишлар МЖтКнинг 21-2-моддаси тартибида ярашув асосида иш юритишдан тугатилди. Очиқ ва шаффоф ўтган суд жараёни сўнгида иштирокчилар ўзларини қизиқтирган масалалар юзасидан суд вакилларига юзланиб, мавжуд муаммолар ҳақида ўз мулоҳазаларини билдиришди.