Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Суд раиси қизил тоифага тушиб қолган маҳалла фуқаролари билан учрашди
Суд раиси қизил тоифага тушиб қолган маҳалла фуқаролари билан учрашди
30 июл 2023
2 746
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Жиноят ишлари бўйича Миришкор туман суди раиси Б.Тагаев, маҳалла раислари ва профилактика Инспекторлари иштирокида, жиноятчилик ортганлиги сабабли қизил тоифага тушиб қолган тумандаги "Ўзбекистон" маҳалла фуқаролар йиғинида жиноий ва мамурий ҳуқуқбузарликларни олдини олишга қаратилган давра суҳбати бўлиб ўтди.
Тадбирда ИИБ Пробация гуруҳи катта инспектори Илёс Дияров, ИИБ ходимлари ва маҳалла фаоллари иштирок этишди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда муайян ҳунарга эга бўлмаган шахсларни касбга йўналтириш, салбий иллатдан йироқ намунали хулқ атворга эга шахс бўлишига эришиш, уларнинг ҳаётини яхшилаш борасида суҳбат бўлиб ўтди.