Қаршида Миллий гвардияга ишга киритиб қўйишни ваъда қилган аёл қўлга олинди
Қашқадарё вилояти прокуратурасига Қарши шаҳридаги таълим муассасаларининг бирида омбор мудири сифатида фаолият юрутувчи 41 ёшли Х.М. ўзининг юқоридаги танишлари орқали фуқаро Т.Б нинг ўғлини 7 минг АҚШ доллари эвазига Миллий гвардияга ишга олиб кириб қўйишни ваъда қилганлиги ҳақида маълумот келиб тушган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси Қўриқлаш бош бошқармаси хабар бермоқда.
Олинган хабарга кўра жорий йилнинг 15 сентябрь куни ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро М.Ҳ олдиндан келишилган пулнинг 5000 АҚШ долларини фуқаро Б.Т дан олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди.
Мазкур ҳолат юзасидан бошқарма томонидан Жиноят кодексининг 168-моддаси 2-қисми “а” банди ва 28-модда (“Жиноятда шерикликнинг турлари”) ва 211-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган. Ҳозирда тергов давом этмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда яна бир фирибгар ушланди
У 3 нафар шахсга Қарши минтақавий темир йўл узелига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.