Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қашқадарёда Деҳқон бозори ёнди

Қашқадарёда Деҳқон бозори ёнди

31 авг 2023
1 200
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

31 август куни Қашқадарё вилояти Китоб туманидаги Китоб Деҳқон бозори ҳудудидаги савдо дўконларидан бирида ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда вилоят ФВБ хабар берди.

Маълумотларга кўра, 5 та ёнғин-қутқарув экипажи ёнғинга жалб қилиниб, соат тахминан 03.58 ларда воқеа жойига етиб борган. Ёнғин соат 04.38 ларда тўлиқ ўчирилган.

Ёнғин оқибатида 3 та хўжалик моллари савдо дўконининг 36 метр квадрат майдонида ички ва том қисми ёниб зарарланган. Қутқарувчиларнинг саъй ҳаракати натижасида бозорнинг 2700 метр квадрат майдони сақлаб қолинган.

Ҳозирда ёнғин сабаби ва зарарига аниқланмоқда.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: