Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » ФВБ Муборакдаги ёнғин бўйича расмий муносабат билдирди. Ёнғин сабаби электр симларини қисқа туташуви, деб тахмин қилинмоқда
ФВБ Муборакдаги ёнғин бўйича расмий муносабат билдирди. Ёнғин сабаби электр симларини қисқа туташуви, деб тахмин қилинмоқда
19 июл 2023
2 451
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
18-июль куни соат 13:26 ларда Муборак тумани ФВБга “Сариқ” МФЙ ҳудудидан ўтган А-380 автомобиль йўлининг 118 километрида ҳаракатланиб кетаётган машина ёнаётгани тўғрисида хабар келиб тушган, дейдиФВБ матбуот хизмати.
Хабарга кўра, ёнғинга 1 та ёнғин-қутқарув бўлинмаси жалб қилинган ва воқеа жойига соат тахминан 13:30 ларда етиб бориб, соат 13:40 ларда тўлиқ ўчирилган.
Ёнғин оқибатида Муборак туман “Чимён Экспрес” МЧЖ га тегишли “ИСУЗУ” русумли чиқинди ташишга мўлжалланган автомобилининг салон ва шиналари ёниб зарарланган.
"Ёнғин сабаби электр симларини қисқа туташув натижасида эканлиги тахмин қилинмоқда. Тан жароҳати олганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ", дейилади расмий муносабатда.