Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Прокуратура электр энергия ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилган 2 527 та ҳолатни аниқлади

Прокуратура электр энергия ва табиий газдан ноқонуний фойдаланилган 2 527 та ҳолатни аниқлади

12 авг 2023
3 564
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Қашқадарё вилояти прокуратураси органлари томонидан Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 24 майдаги “Ёқилғи-энергетика соҳасида давлат назорати механизмларини такомиллаштириш ва “Рақамли энергоназорат” тизимини жорий этиш тўғрисида”ги ПФ-77-сон Фармони ижроси юзасидан энергия тармоқларига ноқонуний уланиш ҳолатларини фош этиш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда мунтазам рейд тадбирлари ўтказиб келинмоқда.

Хусусан, ўтказилган рейдларда 2 527 та (шундан, 2 325 та электр энергияси ва 202 та табиий газ) ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган. Бу ҳақда вилоят прокуратураси хабар бермоқда. 

Тадбирлар давомида жами 40.2 млрд сўм зарар аниқланиб, шундан 32 млрд сўми ёки 79.1 фоизи ундирилган.

Ноқонуний ҳолатлар юзасидан 2 493 та маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисида, жиддий қонун бузилишлари юзасидан 34 та жиноят ишлари қўзғатилган. 

Жиноят ишлари доирасида аниқланган 9,1 млрд сўм зарарнинг 7,7 млрд сўми амалда ундирилди.

"Шу билан биргаликда, рейд тадбирлари давомида таъминот корхоналаридаги коррупция ва энергия маҳсулотларини талон – торож қилиш ҳолатларини аниқлаш ва чек қўйиш чоралари кўриб борилмоқда", - дейилади прокуратура хабарида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: