Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

Қарши шаҳрининг собиқ ҳокими янги лавозимга тайинланди

04 май 2023
6 028
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Турсунов Шухрат Хамидович - Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси Қашқадарё вилояти ҳудудий бирлашмаси раиси этиб тайинлади. 

Шухрат Турсунов Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат ва жамият қурилиши академияси ўқув курсини ва Тошкент давлат иқтисодиёт университетини тамомлаган. Иқтисод фанлари номзоди, доцент.

Ш.Турсунов меҳнат фаолияти давомида халқ хўжалигининг турли соҳаларида раҳбар лавозимида ишлаган. Жумладан, Қарши шаҳар Давлат солиқ инспексияси бошлиғи, Қарши шаҳар ҳокими, Қашқадарё вилояти халқ таълими бошқармаси бошлиғи каби лавозимларда фаолият кўрсатган.

У тайинловга қадар вилоят Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бошқармаси бошлиғи лавозимида фаолият юритиб келаётган эди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: