Президент ҳокимнинг уч таклифини ҳам маъқуллади
Президент Шавкат Мирзиёев Қашқадарё вилоятини иқтисодий ривожлантириш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди. Йиғилиш давомида туман, шаҳар ҳокимлари, вилоят фаоллари сўзга чиқиб давлат раҳбарига ўз таклифларини билдирди.
Ҳусусан, йиғилишда иштирок этган Шаҳрисабз шаҳар ҳокими Акром Сулаймонов ҳам Президент Шавкат Мирзиёевга учта таклиф билдирган. Давлат раҳбари ҳоким томонидан билдирилган уч таклифни ҳам қўллаб-қувватлаган.
Биринчи таклиф: Шаҳрисабз шаҳарига сайёҳлар оқимини кўпайтириш мақсадида “Шаҳрисабз- Қарши- Самарқанд” электр поездларини йўлга қўйиш.
Иккинчи таклиф: Шаҳаримиз ҳуснини бузаётган ва шаҳарсозлик талабларига мос келмаётган жумладан, АгросервисМТП, Миллий электр тармоқлари АЖ ва “Агрокимёҳимоя АЖ”га тегишли бўлган жами 10 гектар майдонни ва бўш турган бино ва иншоотларни аукционда сотиш орқали бу жойларда замонавий ишлаб чиқариш ёки хизмат кўрсатиш корхоналарини ташкил этиш орқали янги иш ўринлари яратиш.
Учинчи таклиф: Шаҳрисабзда 2018 йили юртбошимиз томонидан бошлаб берилган “Мақом” Халқаро фестивалини давом эттириш.
Ўхшаш янгиликлар:
Шавкат Мирзиёев Қашқадарёдан 3 нафар раҳбарни ишдан олди
Ҳали 40 фоиз маҳаллада ҳоким ёрдамчиларининг ишида натижа кўрингани йўқ
Шавкат Мирзиёев: "Сув бўлмаса, аҳоли соғлиғи яхши бўлмайди"
Шунингдек, Президент электр энергияси, газ муаммосига ҳам тўхталди.