Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ташқи ишлар вазири Туркияда ўзбеклар яшайдиган маҳаллага борди

Ташқи ишлар вазири Туркияда ўзбеклар яшайдиган маҳаллага борди

20 фев 2023
1 221
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов зилзила содир бўлган Ғозиантеп шаҳрида Туркия ташқи ишлар вазири Мавлуд Човушўғли билан учрашгани ҳақида хабар бергандик. Бахтиёр Саидовнинг навбатдаги манзили ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласида бўлди.

"10000 дан ортиқ этник ўзбеклар яшайдиган Овакент маҳалласида бўлдим. Маҳаллий аҳолини қўллаб-қувватлаш учун дунёнинг турли бурчакларидан бу ерга келган барча ватандошларимиздан миннатдормиз. Мудофаа вазирлиги кўчма госпитали 2000га яқин жароҳатланганларга ёрдам кўрсатди, ФВВ ходимлари эса вайроналар остидан 30 дан ортиқ одамни қутқариб олди", деб хабар берилади Ташқи ишлар вазирининг Telegram-каналида.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: