Бош саҳифа » ТАҲЛИЛИЙ » Ҳоким ёрдамчиси — тадбиркор, таъсисчи, қурувчи, директор ва ҳоказо. Бироқ..
Ҳоким ёрдамчиси — тадбиркор, таъсисчи, қурувчи, директор ва ҳоказо. Бироқ..
19 янв 2023
5 055
ТАҲЛИЛИЙ / МАҲАЛЛИЙ
Маълумки, 2022 йилнинг 8-августида Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан имзоланган “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида”ги ЎРҚ–788-сонли Ўзбекистон Республикаси қонуни кучга кирди.
Қонун билан давлат органларида фуқаролик хизматини ўташ тартиби, ушбу соҳадаги давлат бошқаруви, давлат хизматчиларининг ҳуқуқий мақоми белгиланди.
Унга мувофиқ, давлат хизматчиси тадбиркорлик билан шуғулланиши, уларнинг муассиси бўлиши, Ўзбекистондан ташқарида ҳисобварақлар очиши, чет элда кўчмас мулк олиши тақиқланади.
Бироқ, "NasafNews" ўрганишлари натижасида Қарши шаҳри ҳокимининг "Чўлқувор" маҳалласидаги ёрдамчиси Шаҳбоз Абдуллаев фаолиятида мазкур қонунга зид равишда бир неча турдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келаётгани аниқланди.
Таҳририят мазкур ҳолатга ойдинлик киритиш мақсадида Маҳаллабай ишлаш ва тадбиркорликни ривожлантириш агентлиги Қашқадарё вилоят бошқармаси бошлиғи Жамшид Раҳмонқулов билан боғланди.
Жамшид Раҳмонқулов мазкур ҳолатга ойдинлик киритаркан, ҳоким ёрдамчиси тадбиркорлик билан шуғулланишидан хабари йўқлигини билдирди. Буни қарангки, у суҳбат давомида вилоятдаги деярли 20 фоиз ҳоким ёрдамчилари тадбиркорлик билан шуғулланишини қўшимча қилди.