Бош саҳифа » СПОРТ » Яккабоғ ўғлони нуфузли мусобақада Осиё чемпиони бўлди
Яккабоғ ўғлони нуфузли мусобақада Осиё чемпиони бўлди
19 июл 2022
980
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ
Таиланд пойтахти Бангкок шаҳрида дзюдо бўйича ўсмирлар ва ёшлар ўртасида Осиё чемпионати ўтказилмоқда. Унда 16 давлатдан 400 нафарга яқин ёш дзюдочилар ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун курашди.
Мазкур нуфузли мусобақада Яккабоғ ўғлони Аббос Шермаҳматов ўж вазн тоифасида ўзининг Саудия Арабистони ва Ҳиндистонлик рақибларини иппон баҳоси билан мағлуб этиб, финал босқичига йўлланмани қўлга киритди.
Аббос финалда ҳам Монголиялик рақиби устидан зафар қучиб, Осиё чемпиони деган номга сазовор бўлди.