Бош саҳифа » СПОРТ » Қамашилик қиз жаҳон чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

Қамашилик қиз жаҳон чемпионатида 3 та олтин медални қўлга киритди

10 май 2022
2 770
СПОРТ / МАҲАЛЛИЙ

Грециянинг Ираклион шаҳрида оғир атлетика бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати ўтказилмоқда.

Қизлар ўртасида -87 кг вазн тоифасида иштирок этган Турсуной Жабборова даст кўтаришда илк чиқишининг ўзидаёқ 101 кг, 105 ва 109 кг тошни кўтариб, яққол пешқадамга айланди. Силтаб кўтариш машқида ҳам 129 кг натижа билан рақибларидан бир бош устунлигини яна бир бор исботлади.

Шу тариқа, иккикураш натижасига кўра, Қашқадарё фарзанди бўлган Турсуной 238 кг натижа билан Жаҳон чемпиони номига сазовор бўлди ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳисобига бир йўла учта олтин медал қўшиб қўйди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: