Бош саҳифа » СПОРТ » Кетма-кет дуранглардан сўнг "Насаф" ниҳоят ғалаба қозонди

Кетма-кет дуранглардан сўнг "Насаф" ниҳоят ғалаба қозонди

04 июл 2022
1 716
СПОРТ

Cоcа-Cола Суперлигасининг қолдирилган 5-тур баҳсида "Насаф" "Сурхон"ни меҳмон қилди.

Кетма-кет иккинчи бор ўз уйида тўп тепаётган "Насаф" бу гал ўз мухлисларини хурсанд қилиш учун ҳаракат қилди. Ўйиннинг биринчи бўлими жамоанинг марҳум содиқ мухлисаси Наталя Николаевнани хотирлаш билан бошланди. 

"Насаф" биринчи бўлимни фаол руҳда ўтказди. Ўйиннинг 25-дақиқасида Ҳусайн Норчаев деярли бирма-бир вазиятга чиқиб борганди, аммо тўпни дарвозабон майдон ташқарисига чиқариб юборди. Марко Станоевич бурчакдан тўпни жарима майдончаси ичига ташлаб берган пайтда "Сурхон" ҳимоячиси Бахтиёржон Қосимов қўли билан ҳаракат қилди ва ҳакам буни пенальти дея баҳолади. Пенальтини эса Ҳусайн Норчаев аниқ амалга ошириб, жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлимда бошқа ҳисоб ўзгармади.

Иккинчи бўлимда ҳам жамоалар стадионга ташриф буюрган мухлисларни зериктириб қўймасликка ҳаракат қилишди. Ўйинни супер кайфиятда ўтказаётган Ойбек Бозоров 50-дақиқада рақиб ҳимояси томон жиддий рейд уюштирди ва ўзидан ҳам қулай вазиятда турган Иван Соловёвга тўпни қолдирди, Иван эса вазиятдан унумли фойдаланиб голлар фарқини иккитага етказиб қўйди.2:0 

58-дақиқада Ойбек Бозоров яна рақиб мудофаасини ёриб киришга уриниб кўрган эди, унга нисбатан ҳимоячи бироз қўполроқ ҳаракат қилди. Бош ҳакам яна VAR томон борди, аммо вазият иккинчи пеналтига тортмайди деб топди. Шу тариқа, ушбу баҳс "Насаф"нинг 2:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.

Кетма-кет учта дуранг қайд этган "аждарлар" бу ғалабадан сўнг 3 очко қўлга киритиб, 24 очко билан биринчи ўриндаги "Навбаҳор"га етиб олди ва тўплар нисбати бўйича биринчи ўринга чиқди. 

Шерзод Туракулов.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: