Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қарши- Шаҳрисабз йўли янада обод бўлади

Қарши- Шаҳрисабз йўли янада обод бўлади

01 дек 2022
897
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Қашқадарё – салмоқли туризм салоҳияти эга ҳудудлардан бири ҳисобланади. Бу гўшанинг ободлиги, кенгликлари, қиру адир, баҳаво манзилларининг таърифи тилларга достон. Албатта, ҳудудни янада обод бўлиши учун қилинаётган ишлар шиддати бир муддат ҳам тўхтагани йўқ. Масалан, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоятнинг турли ҳудудларида, турли ташаббуслар, амалий ишлар қилинмоқда.
Вилоятнинг муҳим автомобиль йўлларидан бири ҳисобланмиш Қарши-Шаҳрисабз йўлининг ижтимоий ва иқтисодий аҳамиятини таъкидлашнинг ҳожати бўлмаса керак. Бу йўлнинг обод бўлиши борасидаги ишлар эса мана шу аҳамиятни янада ошириш, сайёҳлар ва манзилига отланган кишида илиқ таассурот қолдириш мақсадидадир.

Айни пайтда ушбу йўлда “Яшил макон” лойиҳаси доирасида вилоят ҳокимлиги ва вилоят прокуратураси ташаббуси билан катта ишлар, ободонлаштириш ишлари олиб борилмоқда. Айни пайтга қадар йўл четига 200 мингдан ортиқ дарахт кўчатлари экилмоқда. Экилаётган ясин, қайрағоч, тут, ток ниҳоллари келгусида ҳудуд ободлиги учун хизмат қилишига шубҳа йўқ.

Дарвоқе, бу ишларни амалга оширишга 50 га яқин техникалар ёрдамидан ҳам фойдаланилмоқда. Кўрилганидек, “Яшил макон” лойиҳаси доирасида амалга оширилаётган Қарши-Шаҳрисабз йўлида амалга оширилаётган ишлар кўлами анчагина кенг. Яқин 3-4 йилда эса бу ниҳоллар забардаст дарахтларга айланиб, кишига завқ бериши қувонарли.

Хуршида Узоқова
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: