Майданакка борадиган йўллар асфальт қилинмоқда
2022 йилнинг 19 сентябрь куни Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ошириш чора-тадбирлари юзасидан йиғилиш бўлиб ўтган эди.
Унда четдан келган туристлар учун кўрсатилган хизматлар Қашқадарёда жуда паст бўлиб, Шаҳрисабз, Яккабоғ, Қамаши, Касби туманларида туризм хизматлари умуман кўрсатилмагани алоҳида таъкидлаб ўтилди.
Мазкур туманларда туризмни ривожлантириш бўйича ижтимоий тармоқ фойдаланувчиларининг кўпчилиги аввало автомобиль йўллари ҳолатини яхшилаш лозимлиги тўғрисида фикр билдиришди.
Қамаши тумани Катта Ўра қишлоғи ҳудудида жойлашган туристик салоҳияти юқори бўлган Майданак обсерваторияси ва арчазорлар бағирда жойлашган ўтовларга олиб борувчи йўлнинг абгор ҳолати аксарият фуқароларни бу жойларга боришга халақит берарди. Бу эса ўз навбатида ажойиб табиати бор ҳудудда туризмнинг ривожланмаслигига катта сабаб бўлмоқда эди.
Ҳозирда Республика маблағлари ҳисобидан Майданакка элтувчи автомобиль йўлида таъмирлаш ишлари бошлаб юборилди. Йўллар кенгайтирилиб, асфальт қопламаси ётқизилмоқда. Бугунги кунга қадар 9 километр йўлда асфальтлаш ишлари якунланди.
Ўхшаш янгиликлар:
Қамашида ҳафтанинг жума куни туризм соҳасини ривожлантириш куни этиб белгиланди
Имкониятларидан унумли фойдаланмагани учун синов муддати белгиланган Қамаши туман ҳокимининг хулосалари
Президент вилоят ҳокимларининг туризм бўйича ўринбосарларига синов муддати берди
Улар ичида Қашқадарё ҳокими ўринбосари ҳам бор.