Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Қамашида 2 нафар болаларнинг суннат тўйи ўтказиб берилди

Қамашида 2 нафар болаларнинг суннат тўйи ўтказиб берилди

19 авг 2022
891
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ
Ўзбек халқи азалдан миллий қадрият ва урф-одатларига қатъий риоя қилиб, катталарни ҳурмат қилиш, кичикларга иззатда бўлиш, кам таъминланганлар ҳолидан хабар олиш, бир-бирига нисбатан меҳр-мурувватли бўлиш каби анъаналар ҳар бир авлод вакилларига сингдириб келинмоқда. Айниқса, болажон халқимиз болалар тарбиясига келганда меҳрини, саховатини аямайди десак, муболаға бўлмайди.
Мана шундай саховат ва бағрикенглик намунаси сифатида сўнгги йилларда меҳрибонлик уйлари тугатилиб, ота-она меҳрига муҳтож болажонлар оила муҳитида улғайишига аҳамият қаратилмоқда. Қамаши туманида ҳам бу борада қатор ишлар амалга оширилмоқда. Куни кеча эса Қамаши тумани “Бодомзор” кўчасида истиқомат қилувчи Тўлқин Рўзимуродов ва Гулсара Чориевалар 5 нафар меҳрибонлик уйи тарбияланувчиларини ўз оилалари бағрига олдилар.

Бугунги кунда бу оилада 5 нафар – 3 нафар қиз ва 2 нафар ўғил фарзандлар ҳам ўзларини оила аъзолари каби ҳис қилиб, умргузаронлик қилмоқдалар. Албатта, туман масъуллари бу ташаббусга беэътибор эмас. Хусусан, туман ҳокимлиги ва бошқа ҳомийлар қўллаб-қувватлаши билан 2 нафар ўғил фарзанднинг суннат тўйи ўтказиб берилди.

Бунда туман ҳокимининг шахсан ўзи тўйхона харажатларини кўтарган бўлса, туман халқ таълими бўлими ҳам ўзининг муносиб ҳиссасини қўшди. Тўй чиройли ўтди. Шу куни барча дилдан яйради, десак муболаға бўлмайди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: