Бош саҳифа » РЕПОРТАЖ » Ғузорда янги тиббий марказ иш бошлади

Ғузорда янги тиббий марказ иш бошлади

16 июн 2022
1 056
РЕПОРТАЖ / МАҲАЛЛИЙ

Ғузор туманида Ўзбекистон Республикаси Президентининг тегишли қарорига асосан “Туманлараро қўшма шикастланишлар ва ўткир қон-томир касалликлари маркази” иш бошлади.

Бугун ушбу марказнинг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтди. Унда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Қашқадарё филиали раҳбари Равшан Тулаков ва туман ҳокими Бекзод Суюнов, тиббиёт бирлашмаси раҳбар ходимлари, шифокор ва ҳамширалар иштирок этди. 

Янги ташкил этилган ушбу марказга гемодиализ аппарати, МСКТ аппарати, видеогастроскоп ва видеобронхоскоп каби замонавий аппаратлари келтирилиб, Ғузор, Деҳқонобод, Қамаши ва Қарши туманлари аҳолисига травматологик, нейрохирургик, ангиохирургик (қон-томир хирургияси) ва кардиологик ёрдамлар кўрсатилади.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: