Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қамашида 12 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланган 28 ёшли йигит оқланди

Қамашида 12 ёшли қизни зўрлаганликда гумонланган 28 ёшли йигит оқланди

12 дек 2022
5 151
МАҲАЛЛИЙ
2021 йилнинг сентябрь ойида Қамаши тумани "Қовчин" маҳалласи Манғит қишлоғида истиқомат қилувчи фуқаро Ш.К 28 августдан 29 августга ўтар кечаси қишлоқда истиқомат қилувчи 2009 йилда туғилган қизни ўғирлаб кетгани ҳақида турли хабарлар тарқалганди. Бу хабарлар тарқалишига  албатта жамоатчилик ва ОАВни ишонтиришга ҳаракат қилган қизнинг онаси сабаб бўлган. У дастлаб видеомурожаат қолдириб, қизини ўғирлаб, номусига тегмоқчи бўлган эркакни жазолашни сўраган. 

Ўшанда воқеани ўрганган "Nasafnews" мухбири аёл билан суҳбатлашган ва қизалоқни зўралаганликда гумон қилинган йигит эҳтиёт чораси сифатида қамоққа олингани туфайли у билан боғланишнинг имкони бўлмаган.

Воқеа юзасидан Қамаши тумани ИИБ маълумот бериб, терговга қадар текширув жараёнида фуқаро Ш.К.нинг ҳаракатларида Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 277-моддаси 1-қисмида ва бошқа моддаларида назарда тутилган жиноят аломатлари аниқланганлиги сабабли, мазкур ҳолат юзасида Қамаши туман ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан юқоридаги моддалар билан фуқаро Ш.К.га нисбатан жиноят иши қўзғатилгани, жиноят ишида гумон қилинувчи Ш.К Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси тартибида ушланганини маълум қилганди. 

"Nasafnews"нинг аниқлаштиришича, қизалоқ экспертиза қилинган ва ундан ҳеч қандай тан жароҳат излари ва зўрланганлик аломатлари топилмаган. Лекин шундай бўлсада, гумон қилинган йигит Қарши шаҳар Шайҳали қўғончасидаги 5-сонли тергов ҳибсхонасида 13 ой 15 кун эҳтиёт чораси сифатида ушлаб турилди. 

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод тумани судида 1 йил давомида 13 маротаба мазкур айблов юзасидан суд иши ўтказилди. 13 та суд мажлисида қизалоқнинг онаси томонидан қўйилган жиддий айбловлар исботини топмади.  

Жиноят ишлари бўйича Деҳқонобод тумани судининг яқинда чиқарилган ҳукмига кўра, жиддий айблов билан эҳтиёт чораси сифатида ҳибсхонада 1 йилдан ортиқроқ ушлаб турилган Ш.К Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 119-моддаси 4-қисмидаги жиноят таркиби бўлмаганлиги сабабли Жиноят Процессуал кодекси 83-моддасининг 2-қисмига асосан айбсиз деб топилди ва реабилитация этиш йўли билан оқланди.  

"Nasafnews" оқланган йигит ва унинг онаси билан катта интервью уюштирди. Улар воқеа қандай содир бўлгани, терговчи томонидан қандай айбловлар қўйилгани ва суд жараёнидаги ҳолатлар ҳақида гапириб беришди. 
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: