Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » "Зўравонликка биз қаршимиз". Косон ҳокимлиги машинада мажбурлаб олиб кетилган келин воқеаси юзасидан муносабат билдирди

"Зўравонликка биз қаршимиз". Косон ҳокимлиги машинада мажбурлаб олиб кетилган келин воқеаси юзасидан муносабат билдирди

25 ноя 2022
3 220
МАҲАЛЛИЙ

Кеча ижтимоий тармоқларда Косон туманида истиқомат қилувчи 2 нафар эркак автомобилига аёл кишини мажбурлаб олиб кетгани ҳақида видеолавҳа тарқалди. Ҳолат юзасидан Косон тумани ҳокимлиги қуйидагиларни маълум қилади.

Видеодаги машинага мажбуран ўтказиб олиб кетилган аёл 2000 йилда туғилган М.А бўлиб чиқди. Унинг турмуш ўртоғи ва қайнотаси уни Тошкентда кўчада ушлаб, куч ишлатиб, машинага солиб, Косон туманида бирга яшаган хонадонига олиб келган.

Ҳолат Косон тумани ҳокимлиги оила ва хотин-қизлар бўлими ва Ички ишлар бўлими назоратига олинган бўлиб, кеча мазкур оила вакиллари билан профилактик суҳбат ўтказилди. Аёлдан тушунтириш олинган ва унинг эри ва қайнотасига нисбатан ҳозирда тергов ишлари бошланган.

Бундан ташқари, фуқаро М.А билан суҳбат ўтказилиб, ҳимоя ордери берилиши таъминланди ва тиббий кўрикдан ўтказилди. Шунингдек, унинг хонадонига бориб яшаш шароитлари ўрганилди. Ҳозирда тергов ишлари давом этмоқда.

"Аёл ва эркак ўртасидаги можаро оилавий можаро эканини инобатга олиб, воқеа тафсилотларига тўлиқ тўхталмадик. Аммо видеода кўрингани каби аёлларга нисбатан ишлатилган зўравонликка биз қаршимиз", -дейилади ҳокимлик муносабатида.


Эслатиб ўтамиз, ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Учтепа тумани ИИО ФМБ тергов бўлими томонидан ЖКнинг 137-моддаси (Одам ўғрилаш) аломатлари билан жиноят иши қўзғатилган.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: