Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Касбида тадбиркорнинг 7,6 тонна газ конденсатини ўғирлаган шахс аниқланди

Касбида тадбиркорнинг 7,6 тонна газ конденсатини ўғирлаган шахс аниқланди

17 ноя 2022
1 400
МАҲАЛЛИЙ
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан терговга қадар текширув ўтказилган.

Текширувда фуқаро Ш. Ч. Э.Д. МЧЖнинг газ конденсатини ўғрилик йўли билан қўлга киритгани аниқланиб, 'Қамаши" МФЙ ҳудудидан 7,6 тонна газ конденсати, 51 дона тўқ қора суюқлик тўкилган елим идишлар, 320 метр темир қувур ва юқори босимга мўлжалланган резина шланглар тегишли тартибда ашёвий далил сифатида олинган. 

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 169-моддаси (ўғрилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: