Қашқадарёда фуқаронинг фотосуратларини интернетда тарқатиш билан қўрқитиб, ундан 3 000 АҚШ доллари талаб қилган шахс ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Касби туман бўлими томонидан вилоят ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда тезкор тадбир ўтказилди.
Тадбирда фуқаро Д.У. бошқа бир фуқаро З.нинг қадр-қиммати ва обрўсига путур етказиши мумкин бўлган фотосуратларини интернет ижтимоий тармоқлари орқали тарқатиб юбориш билан қўрқитиб, эвазига ундан 3 000 АҚШ доллари талаб қилиб, 500 АҚШ доллари ва 4 дона тилла тақинчоқларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, терговга тегишлилиги бўйича юборилган.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарёда яна бир фирибгар ушланди
У 3 нафар шахсга Қарши минтақавий темир йўл узелига ишга киритиб қўйишни ваъда қилган.
Қашқадарёда 10 гектар ерни 250 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
200 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий-далиллар билан ушланган.