Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Нормўмин Холбоев: "60 минг куб сув билан шаҳарни тўлиқ таъминлай олмаймиз"

Нормўмин Холбоев: "60 минг куб сув билан шаҳарни тўлиқ таъминлай олмаймиз"

02 ноя 2022
899
МАҲАЛЛИЙ

Кеча Қарши шаҳар ҳокими Нормўмин Холбоев иштирокида журналист ва блогерлар учун матбуот анжумани ўтказилди. Матбуот анжуманида шаҳар ҳокими нега Қарши шаҳрини 24 соат ичимлик суви билан таъминлаш масаласи кечикаётгани ҳақида гапирди.

"Қарши шаҳрини узлуксиз ичимлик суви билан таъминлашда 2 та катта муаммо бор. Биринчиси, Яккабоғ, Шаҳрисабздан келаётган ичимлик сувини тўла-тўкис етказиб бера олмаяпмиз. Иккинчиси эса ички тармоқларни бугунги кунда эскириб, яроқсиз аҳволга келиб қолгани билан боғлиқ",- дейди ҳоким.

Ҳокимнинг айтишича, Яккабоғ ва Шаҳрисабздан келаётган ичимлик сувини тўла-тўкис аҳолига етказиш мақсадида келажакда катта магистраль қувур тортилади.

"Биз 120 минг куб сувни шаҳарда қабул қилиб олишимиз керак. Минг афсуски, ҳозирда 60 минг куб сув қабул қилиб оляпмиз. Биз бугунги кунда 60 минг куб сув билан тўлиқ шаҳарни ичимлик суви билан таъминлай олмаймиз", - дейди Нормўмин Холбоев.


Шунингдек, ҳоким сув тармоғлари тортиш ва таъмирлаш эвазига 2023 йилда Қарши шаҳри аҳолисини ичимлик суви билан таъминлаш 24 соатлик режимга ўтиши ҳақида ҳам гапириб ўтди.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: