Президентдан огоҳлантириш, вилоят ҳокимидан ҳайфсан олган туман ҳокими 2 нафар ўринбосарини жазолади
Касби тумани ҳокими Тўхтамурод Мейлиев ижро интизомини бузган ўринбосарлаини жазолади.
Маълум бўлишича, ҳокимнинг инсвестиция масалалари бўйича ўринбосари Жабборов Жавохир Тоштемир ўғли ва қурилиш масалалари бўйича ўринбосари Турсунов Туроп Ҳамраевичга ҳайфсан интизомий жазоси берилган. Бу ўринбосарлар ижро интизоми ҳамда берилган топшириқларни ўз вақтида ижросини таминламаган.Эслатиб ўтамиз, Касби тумани ҳокими сўнгги вақтларда раҳбарларнинг жиддий танқидига учрамоқда.Жумладан, шу йилнинг сентябрь ойида Президент уни иккинчи бор огоҳлантириб, 3 ой синов муддати берганди. Орадан маълум вақт ўтгач, октябрь ойида Қашқадарё вилояти ҳокими Муротжон Азимов Тўхтамурод Мейлиевга ҳайфсан жазоси берилганини маълум қилди.
Ўхшаш янгиликлар:
"Ўринбосарлар масъулиятсизми?" Ғузор ҳокими масъулиятсизлик қилган яна бир ўринбосарига ҳайфсан эълон қилди
Бу ҳақда туман ҳокимининг "Интизомий жавобгарликка тортиш ҳақида"ги қарори қабул қилинган.
Муротжон Азимов ўз қарорлари лойиҳасини хато тайёрлаётган ҳокимликнинг 2 нафар масъул ходимини жазолади
"Nasafnews" бу ҳолатни жиддий танқид қилиб чиққанди.