Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Шаҳрисабз аэропорти тикланади

Шаҳрисабз аэропорти тикланади

27 окт 2022
1 531
МАҲАЛЛИЙ

Президентнинг “Республикада маҳаллий авиақатновларни ривожлантиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ҳужжатга кўра, Қашқадарё, Сурхондарё ва Жиззах вилоятларининг туризм салоҳиятини янада ошириш мақсадида Шаҳрисабз ва Сариосиё аэропортларига авиақатновларни тиклаш, шунингдек, Зомин аэропортига авиақатновларни йўлга қўйиш белгиланмоқда.

Шунингдек, Ўзбекистоннинг резидент авиакомпанияларига ички туризм йўналишларидаги авиақатновлар учун авиа чипта нархининг 25 фоизи миқдорида республика бюджетидан субсидия ажратиш муддати 2026 йил 1 январга қадар узайтирилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: