Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Сохта пуллар манзил колонияда чоп этилмагани маълум қилинди

Сохта пуллар манзил колонияда чоп этилмагани маълум қилинди

20 окт 2022
1 423
МАҲАЛЛИЙ
Куни кеча Косон туманида 500 млн сўм сохта пулларни 125 млн сўмга сотмоқчи бўлган шахс ушлангани, унга қалбаки пулларни манзил-калонияда жазо ўтаётган шахс етказиб бергани хабар қилинганди. Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги Жазони ижро этиш департаменти мазкур ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди. 

Олиб борилган суриштирув давомида юқоридаги ҳолатга 34-сон манзил-колониясида жазо муддатини ўтаб келаётган маҳкум Ш.Ғайбуллаев ҳам ушбу гуруҳ аъзоларига колонияда туриб телефон орқали алоқада бўлиб, етакчилик қилганлиги аниқланган.

Шу сабабли Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг Қашқадарё вилоят Қарши шаҳар бўлимининг 2022 йил 12 октябрь кунидаги алоқа хатига асосан, Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 176-моддаси 2-қисми «в» банди, 176-моддаси 3-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этганликда гумонланувчи тариқасида ишда иштирок этишга жалб этилган. Маҳкумга нисбатан Ўзбекистон Республикаси ЖПКнинг 221-моддаси қўлланилган.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: