Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршидаги манзил колониядан маҳкум қочиб кетди

Қаршидаги манзил колониядан маҳкум қочиб кетди

17 окт 2022
2 134
МАҲАЛЛИЙ
Маълум бўлишича, 4-минтақавий ҳудуд 35-сон манзил колониясида Жиноят кодексининг 118-моддаси бўйича жазо муддатини ўтаб келган маҳкум П.З. 2022 йил 15 октябрь куни соат 18:00ларда колония ҳудудида йўқлиги аниқланган.

Қидирув жараёнида маҳкум П.З. рухсатсиз чиқиб кетганлиги ва 20:35 да манзил муассаса ҳудудидан ташқарида эканлиги аниқланиб, муассага олиб келинган.

Ҳозирда ИИВ ҳузуридаги ЖИЭД томонидан  маҳкум П.З. нинг ушбу тартиббузарлигига ҳуқуқий баҳо берилиб, жазо муддатининг қолган қисмини ўташ учун ёпиқ турдаги колонияга қайтариш масаласи кўриб чиқилмоқда.
«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: