Қоятошлар орасида юриб кетаётган қор қоплони "Ҳисор" давлат қўриқхонасида камера объективига муҳрланди
Қоятошлар орасида юриб бораётган қор қоплонини бир қарашда пайқаш қийин. Чунки унинг ранги, ташқи кўриниши табиий муҳитга шу даражада мослашган бўлиб, бу ҳам назаримизда, она табиатнинг туҳфаси.
Зеро, яққол кўзга ташланмаслик ҳам қор қоплонидай ноёб жониворларнинг табиий муҳитда сақланиб қолишида муҳим бир омилдир.
Мутахассисларнинг фикрича, мана шундай жиҳатлари, қолаверса, ўта сезувчанлиги туфайли қор қоплонини тасвирга ёки суратга олиш мушкул ҳисобланади.
Ушбу расмни эса Давлат экология қўмитаси тасарруфидаги "Ҳисор" давлат қўриқхонаси қўриқлаш ходимлари томонида ўрнатилган фотоқопқон тасвирга олган.
Ўхшаш янгиликлар:
Экология қўмитаси раиси Қашқадарёга томошага келганми?
Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раиси Н. Обломурадов Қашқадарёда.
Қашқадарё вилоят Экология бошқармаси бошлиғи масъулиятсиз экани айтилиб, ишдан олинди
Унинг ўрнига собиқ раҳбарни қайтариб олиб келишди