Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Планшетлар масаласида Эркаев брифинг ўтказади. Хуррам Жўраевчи?

Планшетлар масаласида Эркаев брифинг ўтказади. Хуррам Жўраевчи?

11 авг 2022
1 978
МАҲАЛЛИЙ

Хабарингиз бор, «Nasafnews» ахборот порталида Чироқчи тумани ҳокимлигига планшетлар етказиб берган тадбиркор сарсон қилинаётгани ҳақида бир қатор хабарлар эълон қилинди. Бу хабарлар тармоқлар ва телеграм каналларида қизғин муҳокама қилинмоқда.
Шу туфайли баҳсли вазият юзасидан Чироқчи тумани ҳокими Нодир Эркаев бугун Қарши шаҳридаги журналистлар уйида ОАВ вакиллари учун брифинг ўтказади.

Брифингда ушбу баҳсли вазият юзасидан маълумот берилиши айтиляпти. Аммо Чироқчи тумани собиқ ҳокими Хуррам Жўраевнинг ва суднинг қарорини қонунга зид деб айтаётган Чироқчи тумани ҳокимлиги иддаосига Хуррам Жўраев қандай муносабат билдиради? Ҳақиқатдан у қонунга зид ҳаракат қилганми?

Бугун соат 15:00 да ўтказиладиган брифингда Чироқчининг собиқ ҳокими ҳам иштирок этиши, иккала ҳоким ўз фикри ва маълумотини бериши аслида мақсадга мувофиқдир.

Ўйлаймизки, Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва АOКА вилоят бошқармаси бу таклифни ҳам чуқурроқ ўйлаб кўради.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: