Қаршида хавфсизлик камарига ёзилган жарима сабаб тўполон кўтарганлар қамалди
Қарши шаҳрида хавфсизлик камарига ёзилган жарима сабаб тўполон кўтарган ҳайдовчиларнинг 3 нафари қамалди. Бу ҳақда ИИВ матбуот котиби маълум қилди.
26 май куни Қарши шаҳридаги Транспорт коллежи рўпарасида хавфсизлик камарига ёзилган жарималар сабаб бир неча ҳайдовчилар норозилик билан йўлни тўсиб қўйган. Ички ишлар органлари ҳолатни ўрганганда, улар хусусий корхонада рўйхатдан ўтиб, киракашлик қилаётган 3 нафар ҳайдовчи экани маълум бўлди.
Мазкур ҳолат бўйича маъмурий иши ҳужжатлари ЖИБ Қарши шаҳар судига юборилган. Уларнинг ҳар бирига нисбатан МЖтКнинг 201-моддаси 1-қисми (Жамоат тартибини бузиш) билан 10 суткадан қамоқ жазоси тайинланди. Бундан ташқари, жамоат тартибини бузиш воқеасида қатнашган 12 нафар ҳайдовчи ҳам огоҳлантирилди.

Ўхшаш янгиликлар:
Чироқчида ЙПХ ходимига «сакраган» йўловчининг "таноби тортиб қўйилди"
Жанжаллашган фуқарога нисбатан 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.
Муборакда шифокорларни ҳақорат қилган ҳуқуқбузар 12 суткага қамалди
Жиноят ишлари бўйича Муборак туман суди томонидан навбатдаги суд мажлиси ўтказилган.
Нишонда кредитга олинган махсус техникалар ва ускуналарни сотиб юборган раҳбар 6 йилга қамалди
Унга 6 йил қамоқ ва 18 509 000 сўм жарима жазоси тайинланди.