Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 160 кг яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

Қашқадарёдан Тошкентга олиб кетилаётган 160 кг яроқсиз гўшт тўхтатиб қолинди

25 май 2022
1 095
МАҲАЛЛИЙ

2022 йил 24 майдан 25 майга ўтар кечаси соат 00:40 ларда Қашқадарё-Тошкент йўналишида ҳаракатланиб келган “Ласетти" русумли автомашинаси Қашқадарё вилояти ИИБ ва ЙҲХБ ходимлари томонидан Кўкдала туман ҳудудида жойлашган «Умакай» мунтазам ЙПХ масканида тўхтатилди.

Юкхона кўздан кечирилганда ҳайдовчи Чироқчи туманида яшовчи S.B. бошқарувидаги «Ласетти» русумли автомашинада тегишли ветеринария маълумотномаларисиз, келиб чиқиши номаълум бўлган, тахминан 160 кг оғирликдаги йирик мол гўштларини олиб кетаётгани аниқланди.

Гўшт маҳсулотлари текшириб кўрилганда истеъмолга яроқсизлиги маълум бўлди ва 160 кг гўшт маҳсулоти йўқ қилинди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: