Aлишер Қодиров аёлларнинг иш вақтини қисқартиришни таклиф қилмоқда
Халқ таълими вазирлиги томонидан фарзанди МТТга бораётган бюджет ташкилотида ишлайдиган аёлларнинг иш ҳаққи камайтирилмаган ҳолда иш вақтини қисқартириш белгиланди. Ушбу ҳолат юзасидан Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Алишер Қодиров муносабат билдирди.
"Боғчадан фарзандини вақтида олишига вазифаси халақит бераётган аёлларга иш вақтини қисқартириш жуда яхши, лекин бу масаланинг ярми…
Ишлайдиган, оилали аёллар учун эрталаб ишга бир соат кечроқ келиш ва иш вақтидан бир соат вақтлироқ кетишни расмийлаштириш керак. Aёл ходимнинг иш самарадорлиги сезиларли ошади, оилада муҳит ўзгаради.
Қолаверса, натижа кўп ишлаш эмас, самарали ишлашнинг ҳосили эканини ҳамма тан олмаса ҳам, жуда яхши билади", - дея фикр билдирган Алишер Қодиров.
Ўхшаш янгиликлар:
Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи вилоят ҳокимига биринчи ўринбосар бўлди
У ҳозиргача Қашқадарё вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётган эди.
"Тоза ишлади, синдирди коррупцияни". Шавкат Мирзиёев Муротжон Азимов ҳақида илиқ фикрларни айтди
Сессияда фаоллар ва депутатлар номзодни қўллаб-қувватлашди.