Бош саҳифа » МАҲАЛЛИЙ » Қаршидан Тошкентга учиши керак бўлган самолётда парвоз кечиктирилди

Қаршидан Тошкентга учиши керак бўлган самолётда парвоз кечиктирилди

06 ноя 2022
1 383
МАҲАЛЛИЙ

Кеча тунда Қарши шаҳрида кузатилган қуюқ туман туфайли Қарши халқаро аэропортидан соат 23:30 да Тошкентга учиши керак бўлган UZB-70 авиарейсининг парвози кечиктирилди.

Қуюқ туман туфайли 100 метр масофани кўриш имконияти ҳам бўлмади. Халқаро авиация қоидаларига кўра, парвозлар хавфсизлиги, йўловчиларнинг ҳаёти ва соғлиғи муҳимлиги инобатга олиниб,  500 метрдан ортиқ масофани кўриш имконияти бўлмаганда учишга рухсат берилмайди.

Йўловчилар туман тарқалиши билан парвоз амалга оширилиши ҳақида огоҳлантирилди. Ёмон об-ҳаво бир неча соат сақланиб турди ва  кўриш имконияти жуда ёмон бўлди. Шундан сўнг йўловчиларга парвоз вақтини алоқа марказидан ёки онлайн жадвал орқали аниқлаштириш тавсия этилди. Кейин маршрутни қайта банд қилиш, парвоз хавфсизлиги чораларини кўриш каби барча авиация талаблари бажарилиб, авиарейс 6 ноябрь куни соат 12:00 да амалга оширилиш белгиланди ва парвоз амалга оширилди.

«Улашинг»

Ўхшаш янгиликлар: