Қамашида "Нексия" ва "Дамас" тўқнашиши натижасида йўловчи шифохонага тушди
2022 йил 6 октябрь куни Қамаши тумани "Манғит" МФЙ ҳудудидан ўтувчи йўлда ҳайдовчи М.Ж. "Нексия" билан қарама-қарши томондан ҳаракатланиб келаётган Э.С. бошқарувидаги "Дамас" билан тўқнашган.
Оқибатда "Нексия" машинасида йўловчи сифатида келаётган фуқаро тан жароҳати олиб шифохонага ётқизилган.
Қашқадарё вилояти ИИБ маълумотига кўра, мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ўхшаш янгиликлар:
Авариялар ҳафталиги. Қамашида содир бўлган яна бир ЙТҲда 2 киши ҳалок бўлди
2 та "Дамас" ва 1 та "Спарк" иштирокида юз берган ЙТҲ аянчли якун топди.