ДХХ Қашқадарёнинг 3 та туманида яшовчи «Жиҳодчилар» оқими тарафдорлари фаолиятига чек қўйди

Давлат хавфсизлик хизматининг Қашқадарё вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан вилоят ИИБ билан ҳамкорликда терроризм ва экстремизмга қарши курашиш доирасида бир нечта тезкор тадбирлар ўтказилди.

Хусусан, 1975 йилда Шаҳрисабз туманида туғилган “Қ.Ғ.” 2017-2020 йилларда Россия Федерациясида ишлаши даврида ижтимоий тармоқлар орқали “Жиҳодчилар” диний экстремистик оқими (ДЭО) аъзолари таъсирига тушиб, уларни қўллаб-қувватлайди. Доимий яшаш манзилига қайтиб келганидан кейин, ўз атрофидагиларга ушбу оқим ғояларини тарғиб қилади ҳамда 6 кишидан иборат ноқонуний гуруҳ ташкил этади.

Бошқа ҳолатда эса 1995 йилда Касби туманида туғилган “Т.М.” 2016-2021 йилларда меҳнат мигранти сифатида Москва шаҳрида бўлган даврида диний-экстремистик ва ақидапарстлик ғоялари билан йўғрилган материалларни кўриб, экстремистик оқим тарафдорлари таъсирига тушиб қолади. Доимий яшаш манзилига қайтганидан кейин, экстремистик мазмундаги материалларини тарғиб қилади. Шунингдек, у келгусида уйланганидан сўнг, турмуш ўртоғи билан бирга Суриядаги террористик ташкилотлар сафига бориб қўшилишни режалаштиради.

Бундан ташқари, Миришкор туманида яшовчи, 1996 й.т. “Т.Ж.” “Телеграм” мессенжерида профил очиб, у орқали ДЭО аъзолари томонидан тайёрланиб, халқаро интернет тармоғига жойлаштирилган ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган материалларни виртуал гуруҳдаги дўстларига тарқатади ҳамда улар билан ўзаро муҳокама қилади.

Ҳозирда барча ҳолатлар юзасидан Жиноят Кодексининг тегишли моддалари билан қўзғатилган жиноят ишлари доирасида, уларнинг бошқа алоқаларини аниқлаш бўйича ҳам тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Javob qoldiring:

Please enter your comment!
Please enter your name here